12 октябрда "Ришта" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади

окт 11 / 2017

alt

Эртага, 12 октябрь куни соат 18:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ришта” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, фильмда ҳозирги кун ёшлари, уларнинг турмуш тарзи, қадриятларимизнинг ардоқланиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм бир неча новеллалардан иборат бўлиб, бир-бирига боғлиқ бўлмаган воқеалар орқали турли даврлараро кўз илғамас ришталар ўзига хос услубда баён қилинади.

alt

“Ришта” фильми “Ўзбекфильм”киностудиясида суратга олинган. Унда бош ролларни Нигина Анорбоева, Адиз Ражабов, Пўлат Саидқосимов, Жамшид Ғаниев, Шарофат Хасанхўжаева, Жаҳонгир Хўжаев ва Гулруҳ Зокировалар ижро этишган.

Сценарий муаллифи – Ёлқин Тўйчиев, саҳналаштирувчи режиссёр – Мирмақсуд Охунов, постановкачи оператор – Музаффар Юсупов, постановкачи рассом – Бектош Ражабов, бастакор – Дмитрий Янов-Яновский, Овоз оператори – Анвар Файзуллаев, монтаж устаси – Хуршид Алихўжаев, режиссёр - Аҳмад Унарбаев, филм директорлари – Камила Матенова ва Фарҳод Усмонов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *