Актёр Шуҳрат Нуралиев вафот этди

ноя 22 / 2017

alt

Аввалроқ ўзбек комик актёри Шуҳрат Нуралиев оғир кома ҳолатида Эндокринология институтида ётгани ҳақида хабар қилинганди.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 22 ноябрь куни кеч соат 21:00ларда актёрнинг жони узилган. Актёр қандли диабет касаллигидан азият чекиб келаётгани айтилган.

Шуҳрат Нуралиев Ўзбек миллий академик драма театрида қатор спектаклларда ва бир қанча ўзбек фильмларида, жумладан, «Осмондаги болалар», «Девона», «Улфатлар-2», «Янги бой», «Севгинатор-2», «Зарб» каби фильмларда роллар ижро этган. Шунингдек, у кинорежиссёр сифатида бир қанча фильмларни суратга олган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *