Алишер Навоий номидаги кино саройида ретро кинозал очилди

окт 24 / 2017

alt

Алишер Навоий номидаги кино саройида “Ўзбек киноси дурдоналари” ретро кинозали очилди, дея хабар беради «Ўзбеккино» МА ахборот хизмати.

“Мазкур кинозал ўзбек киносининг шонли тарихини, буюк актёр ва актрисаларимиз яратган ўлмас образларни, ўзбек кинематографиясига тамал тошини қўйган кинорежиссёрлар, драматурглар томонидан яратилган нодир экран асарлари, уларда илгари сурилган инсонийлик, самимийлик, меҳр-оқибат туйғулари, буюк тарихий шахсларнинг ҳаёт ва ижод йўлидан сўзловчи картиналар билан бугунги авлодни яқиндан танитиш, ушбу фильмлар билан ўсиб-улғайган авлодга ўтмишнинг ёқимли хотираларидан баҳраманд бўлиш имкониятини ҳосил қилиш ва албатта нодир асарлар умрини узайтириш мақсадида ўз фаолиятини бошлади”, дейилади хабарда.

Кинозалнинг илк намойишини режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг “Абу Райҳон Беруний” картинаси бошлаб берди.

Кинозал репертуари учун ҳар ойда ретро фильмлар саралаб олиниб, янгилаб борилади. Сеанслар кунига икки маҳал: соат 15:00 ва 17:00га белгиланган. 

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *