Алишер Навоий номидаги киносаройда "Ўзбек киноси дурдоналари" кинозали ишга туширилади

окт 18 / 2017

alt

Ёшлар орасида халқимиз қалбидан жой олган ўзбек киноси дурдоналарини тарғиб қилиш, кино ихлосмандларига афсонавий ўзбек киноси намуналаридан яна баҳраманд бўлиш имкониятини яратиш мақсасида, илк марта пойтахтимизда тажриба сифатида “Ўзбек киноси дурдоналари” кинозали ишга туширилмоқда.

Кинозалнинг очилиш маросими 23 октябрь куни, соат 17:00да  А.Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади.

Тадбирга таниқли киноижодкорлар, киношунос олимлар, устоз актёр ва актрисалар ҳамда ёшлар жамоалари таклиф қилинган. Кинозалнинг иш фаолиятини режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг “Абу Райҳон Беруний” номли тарихий бадиий фильми бошлаб беради.

"Ўзбеккино" МА ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг          

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *