Ботир Қодиров ижтимоий тармоқларда, хусусан, Instagram да саҳифаси йўқлигини айтиб, сохта "профил"лардан огоҳлантирди

апр 11 / 2016

alt

Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларда, айниқса, Инстаграмда шахсий саҳифаси мавжуд эмас. Бироқ бу ҳақда бир неча маротаба расман эълон қилганига қарамай, хонанда номидан саҳифалар очиб юритаётганлар бор.

“Бундай нарсаларга жудаям бир эътибор бермайману, атрофимдагилар Инстаграмда бир мени номимдан очилган сохта саҳифа юзасидан кўп айтишмоқда. У саҳифа соҳиби қаерлардандир менга тегишли бўлган суратларни топиб қўйиб, мухлислар билан мулоқотга ҳам киришмоқда экан. Мени танишларим у саҳифа эгасига бу нотўғрилигини айтишса, қора рўйхатга қўйиб мулоқотни чегаралаб қўяётган экан”, дейди Ботир Қодиров.

Sayyod.com нинг “Ўзингиз расмий саҳифа очмайсизми?”, деган саволига хонанда бу нарса хақида ўйлаганини, аммо, у диққатни олишини, маза-бемаза гаплар унга ўз таъсирини кўрсатишини ва энг аввало телефонга кўп вақтни кетказишга сабаб бўлишини истамаслигини айтган.

Қисқа мулоқот сўнггида Ботир Қодиров уни номидан сохта саҳифа очганларга мурожаат қилган ҳолда шундай деди: “Фирибгарларни қонун тарафлама топиб, жазолаш имкони ва истагим йўқ. Бироқ гуноҳ иш қилишаётганини тушунишларини сўрардим. Нафақат мени, балки бошқа санъаткорларни, қўйингки, умуман бировни номидан саҳифа очганлардан ўзларини тийиб олишларини сўрайман”.

  • Мехмон
    11 мая 2016, 14:57

    Ботир Қодировга хурматим баланд эди. Бугун яна бир поғона ошди.

  • Мехмон
    19 апрел 2016, 10:54

    Ботирака гап йук ишларизга ривож.

  • Мехмон
    12 апрел 2016, 20:38

    ўзи тушунтириб ойтингла нима гап бўлган бу болаа, консертда ойналани синдириб ташлаган бола шуми.

  • Мехмон
    12 апрел 2016, 15:06

    Ижодингизга омад тилайман!!!

  • Мехмон
    12 апрел 2016, 15:00

    Кадастрга карзи йўқлиги хакида справка

  • Мехмон
    12 апрел 2016, 12:53

    Биров ҳакида бўҳтон учун Худо бор бўлсин. ҳаммаси ўз жаъзосини оляпти. олдинлари 40 кунда қайтарди, ҳозир 4 соатда қайтяпти. қўрқма. лекин бўҳтончигамас улани беайб ота-онаси ва фарзандларига қайтяпти.

  • Мехмон
    12 апрел 2016, 11:55

    Ботир ака ижодингизга омад !

  • Мехмон
    12 апрел 2016, 09:00

    ИНОМАКА ТИНЧМИ (BEKOBOD.UZ) ХИХИХИХИ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *