Бу йилги "Болажонлар-ширинтойлар" болалар мода фестивалида 450 дан зиёд либос тўпламлари тақдим этилади

мая 25 / 2017

alt

Жорий йилнинг 29 майидан 1 июнига қадар Ёшлар ижод саройида “Болажонлар-ширинтойлар” республика болалар мода фестивали ўтказилади.

“OSIYO RAMZI” дизайнерлар уюшмаси томонидан ташкил этилаётган мазкур фестиваль давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирган:

  • Fashion Industry show
  • #beyoung for baby – Ёш дизайнерлар дефилеси
  • Gala-fashion show

Fashion Industry show - Ўзбекистоннинг етакчи тикув ва тикув-трикотаж корхоналарининг болалар учун мавсумий ва турли ассортиментдаги либослар тўпламларининг намойиши.

#beyoung for baby Дефилеси - бу ёш иштирокчилар, жумладан (ёш дизайнерлар, институт талабалари ва коллеж ўқувчилари) учун танловда ўзини кўрсата билиш, ижодий ишларини мутахассисларга тақдим этиш учун катта имкониятдир. Яратилган либослар тўплами  ижодий фантазияни юксак даражасини, ноанъанавий ёндошувларга интилишни ва ёш дизайнерларнинг турлича қизиқишларини ўзида намоён этади.

Gala-fashion show - Ўзбекистонда болалар модаси ва дизайн соҳасида анъаналарнинг бойлиги ва замонавий изланишларни ўзида акс эттирувчи ўзбек дизайнерлари либосларининг якуний намойиши. Ушбу якуний намойиш Ўзбекистонда болалар замонавий модасининг тенденцияси бўйича қизиқувчиларни ўзига жалб этади. 

Фестиваль доирасида 450 дан зиёд либос тўпламлари тақдим этилади. Фестиваль учун кийим модел тўпламларини танлаш уч босқичда бўлиб ўтди. Танлов натижасида намойишга  60 нафар дизайнерларнинг 42 та зарурий қўшимча ва аксессуарлар билан бойитилган ягона ансамблда ечимга эга бўлган тўпламлари киритилди.

Кийимлар тўпламини намойиши учун 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 180 нафардан зиёд ёш модел ўғил ва қиз болалар жалб этилган. Фестивал якунидаги Gala-fashion show эстрада юлдузлари иштирокидаги либослар тўлами моделларининг намойиши билан якунланади.

Фото: osiyoramzi.uz

  • Sodiqjon
    05 сентябр 2018, 20:59

    Салом мен қизимни "Болажонлар-ширинтойлар" болалар мода фестивалида иштирок этишини ҳоҳлайман. Ўзи ҳам қизиқади.Чунки ташқи кўриниши чиройли ва ҳар қандай кийим ярашади.
    Қаерга мурожаат қилишимни маслаҳат берсангиз..

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *