Euronews'да Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳақида лавҳа намойиш этилмоқда

мар 15 / 2017

Euronews телеканали “Ўзбекистондан суратли номалар” дастури доирасида Ҳўқанди латиф ва унинг асосий диққатга сазовор маскани - Худоёрхон саройи ҳақида ҳикоя қилмоқда, деб хабар беради Жаҳон АА.

Дастурда бетакрор ранг-баранглиги ва ҳашаматли зийнати билан кенг машҳур бўлган Худоёрхон саройи бир пайтлар Марказий Осиёдаги энг улкан иншоот бўлгани таъкидланади. Маҳобатли мажмуа 1863-1875 йиллар давомида қадимий қалъа ўрнида барпо этилганига, ушбу улкан саройнинг қурилишига Қўқон, Бухоро ҳамда бошқа шаҳарларнинг меъмор ва мусаввирлари жалб қилинганига эътибор қаратилади. 

“Ўзбекистондан суратли номалар” телетуркуми қуйидаги жадвал бўйича намойиш этилади:

         Кўрсатув куни            Тошкент вақти билан 

  • 14 март, сешанба      02:54; 16:16; 22:40
  • 15 март, чоршанба    00:35; 05:55; 19:18  
  • 16 март, пайшанба    15:15; 18:14 
  • 17 март, жума            11:41; 20:20 
  • 18 март, шанба          9:17; 13:14; 17:43 
  • 19 март, якшанба       06:17; 21:19 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *