Ўзбекистон Бадиий академиясида япон кўнгиллиларининг ижодий ишлари кўргазмаси очилди

ноя 11 / 2016

alt

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда "Дўстлик" фотокўргазмаси ташкил этилди. 

Унда япон кўнгиллиларининг ижодий ишлари - Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, олис ҳудудларию билим даргоҳлари акс этган суратлар намойиш қилинмоқда.

Юртимизда фаолият кўрсатаётган JICAнинг 20 га яқин кўнгиллиси мактаблар, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, тиббиёт масканлари ва спорт мажмуаларидан лавҳаларни фототасмага муҳрлаган. 

Кўргазма доирасида хайрия ярмаркаси ташкил этилди, кимоно, сумиэ кийиш маросими, каллиграфия, япон сувбўёқ тасвири бўйича маҳорат дарслари ўтказилди, деб хабар беради ЎзА. 
UZ24: Хабар ва янгиликларниƒ‚‚ƒ‚‚ Facebookƒ‚‚ƒ‚‚ ҳамдаƒ‚‚ƒ‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *