"Ўзбекистон миллий кинокомиссияси" давлат рўйхатидан ўтказилди

авг 11 / 2018
alt
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарорига асосан “Ўзбеккино” миллий агентлиги тизимида “Ўзбекистон миллий кинокомиссияси” нодавлат нотижорат ташкилоти 6 август куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. 
 
Бундан буён “Ўзбекистон миллий кинокомиссияси” “Ўзбеккино” миллий агентлигининг хорижий кинокомпаниялар мурожаатларини кўриб чиқувчи ишчи комиссияси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий кинокомпанияларга фильмларни тасвирга олиш ишларида ташкилий, техник ва технологик хизматлар кўрсатиш миллий кинокомиссия томонидан амалга оширилади. 
 
Кинокомиссиянинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат: 
– мамлакатда кинотуризмни ривожантириш; 
– республика ҳудудида фильмларни тасвирга олиш учун хорижий кинокомпанияларни кенг жалб қилиш ҳамда уларга халқаро тажриба асосида киносервис хизматлари кўрсатиш; 
– хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда (co-production) фильмлар ишлаб чиқариш; 
– халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларда миллий фильмлар иштирокини таъминлаш; 
– мамлакатимиз кинематография ютуқларини жаҳонга тарғиб қилиш. 
 
Хорижий кинокомпанияларнинг мурожаатлари uzbekistanfilmcommission.com расмий веб-сайти орқали электрон тарзда қабул қилинади.
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *