Ўзбекистонда хусусий киностудиялар Гильдияси тузилади

окт 02 / 2017

alt

«Ўзбеккино» миллий агентлигида мустақил киноижодкорлар ва хусусий киностудиялар Гильдиясини ташкил этиш ташаббуси муносабати билан учрашув бўлиб ўтди.

«Ўзбеккино» МА раҳбар ходимлари, ўзбек киносининг дарғалари, актёр ва актрисалар ҳамда хусусий киностудиялар вакиллари иштирок этган тадбирда Гильдияни ташкил этиш ташаббускорлари номидан сценарийнавис ва кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов нутқ сўзлаб, унинг Низоми лойиҳаси, Кенгаши аъзолигига номзодлар билан йиғилганларни таништирди.

Учрашувда янги ташкил этиладиган Гильдия хусусий киностудияларни ўзида бирлаштирадиган ва уларга ҳам маънавий, ҳам амалий ва ҳуқуқий ёрдам бера оладиган муассаса бўлиши кераклиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида йиғилганлар кўпчилик овоз билан Гильдия ташкил этилишига розилик билдирдилар.

alt

Навбатдаги мажлисларда эса ушбу ташкилотнинг тузилмаси, фаолият йўналиши, ҳуқуқ ва ваколатларини муҳокама қилишга келишиб олинди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" МА матбуот хизмати маълум қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Мехмон
    02 октябр 2017, 21:24

    Кино ажойиб соха.
    Киночиларимиз койилмаком кино ишлай олишмайди. Тарихий кино учун йирик маблаг зарурлиги пеш килиб келинади. Оддий,замонавий
    кино олмай туриб тарихни титкилагилари келади.
    100 000$ сарфлаб бир минутлик
    фильм ишлаб томошабин этрофини ола билса,хаоажати
    ун, юз баробар купайиб кайтишини гуё улар билмайдилар...
    Аслида иктидори етмайди,Кузи, салохияти, билими, тажрибаси етмайди.
    Назаримда , кино сохасида юрганлар, адабиёт, сан АТ, терма жамоа(футбол)да юрганлар каби.
    Мехмонхона тугрисида сериал
    намойишида бир актриса бошка
    бир актирисани бугди.....
    Корейсларнинг такдир чархпалаги
    сериалининг ногирон ухшатмаси...
    У хам майли,уша актриса (бошка сериалда эри россиядан сокол муйлов куйиб келса эрини танимаган) узбек сериалида
    "Чой маросими" утказиш кераклигини айтди.... .... .....
    Шуларга 15 кишилик Кенгаш хам
    ташкил этилди... ... ...
    ЖЧга чикишни хаёлига хам келтирмаган футбол федерациями
    каби .
    Мундай олиб караганда иктидорсизларни иктидорсизлар
    иктидорли деб фатво беришлиги
    ва корнини туйдиришни янгича
    "буюк"куринишини ташкилий ибтидоси ... ... ...
    Мисоли ,ваннага сув тулдириб балик тутаман деяётганларга, кармок, тутказиб,товани учокка куяётган кимсалар каби ... ... ...
    Ф.М.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *