Ўзбекистоннинг гастрономик видеоролигига овоз тўпланмоқда (Видео)

сен 06 / 2017

alt

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) аъзо 156 мамлакатнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида энг яхши сайёҳлик видеоролиги номинацияси бўйича танлов эълон қилган эди.

UNWTO комиссия аъзолари томонидан «Томошабинлар танлови» номинациясининг якуний босқичида иштирок этиш учун  Ўзбекистоннинг гастрономик ролиги танлаб олинди. Танловнинг якуний босқичи жорий йилнинг 11 сентябрига қадар давом этади ва унда энг кўп овоз тўплаган мамлакат видеоролиги ғолиб деб топилади.

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу имкониятдан фойдаланиб, юртимиз ошхонасига бағишланган видеоролик учун овоз беришни сўрайди.

Бунинг учун қуйидаги (http://lmd.unwto.org/webform/vote-now-your-favorite-video%20 ) саҳифага кириб, анкетага исм-шариф, электрон манзил ва овоз бераётган мамлакат номини киритиш лозим.

Танловнинг барча номинациялари ғолиблари 11-16 сентябрь кунлари Хитойнинг Ченду шаҳрида бўлиб ўтадиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 2-сессиясида эълон қилинади.

Ўзбекистоннинг гастрономик видеоролиги:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *