"Ўзбеккино" қошидаги театр студия томонидан "Тўмарис" спектакли саҳналаштирилди

авг 17 / 2016

alt

"Тўмарис" деб номланган спектаклнинг журналистлар учун тақдимоти 15 август куни Киночилар уйида бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик учун тақдимот 19 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. 20 августдан бошлаб эса ушбу спектаклни Республика Киночилар уйида томоша қилиш мумкин.

Спектакль Ёвдат Илёсовнинг "Олачипор ажал" асари асосида "Киноактёр театр студияси"нинг режиссёри Сайфиддин Мелиев раҳбарлигида саҳналаштирилган бўлиб, унда Карим Мирходиев, Фарҳод Ҳудойбердиев, Илмира Раҳимжонова, Гулхумор Абдуллаева, Феруза Собитова, Наргиза Салмонова, Ҳусан Рашидов, Жамила Ғофурова каби бир гуруҳ таниқли ва ёш киноижодкорлар турли ролларни ижро этган.

alt

"Ўзбеккино" МА матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    18 август 2016, 11:23

    Илтимос. шу Тумарис спектаклини сал жиддий ва маъноли килиб ишлатса. сценарий тарихни яхшилаб укиб Тумарис образига талантли инсонни куйса яхши буларди. бачканалашиб кетмасдан..

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *