Хонанда Ҳожиакбар Раҳматов оламдан ўтди

дек 20 / 2017

alt

Истеъдодли хонанда ва “Шуҳрат” медали соҳиби Ҳожиакбар Раҳматов 19 декабрь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хонанда шу кунга қадар Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли олий тоифали хонандаси сифатида фаолият юритган.

Фаолияти давомида Малайзия, Туркия, Ҳиндистон, Украина, Германия мамлакатларида “Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари” гастроль сафарларида бўлиб, ўзбек санъатини жаҳон халқларига яқиндан таништирган.  У ижро этган “Зилоликда”, “Сочингни майда ўргин”, “Эшигингни билмай очдим”, “Зебо қиз” қўшиқлари  эл-юрт орасида олқишларга сазовор бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *