«Исломхўжа» фильмининг трейлери эълон қилинди (видео)

авг 13 / 2018

alt

«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов «Исломхўжа» деб номланган тарихий бадиий-публицистик жанрдаги фильмни суратга олиш ишларини якунлади. Агентликнинг Facebook'даги саҳифасида фильмнинг трейлери эълон қилинди.

Фильмда бош ролларни Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров, Асал Шодиева ижро этган.

Хива хонлигининг бош вазири Исломхўжанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильмда унинг сирли ўлими тафсилотларини ўрганишга бел боғлаган тадқиқодчи-тарихчи олим орадан бир аср ўтганига қарамай, мавжуд ҳужжатларга асосланиб, асл айбдорлар қиёфасини очишга ҳаракат қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *