"Кемалар қабристони"да "Стихия" электрон мусиқий фестивали ўтказилди (фото)

сен 18 / 2018

alt

14 сентябрь куни Мўйноқ туманидаги “Кемалар қабристони” олдида “Стихия” электрон мусиқий фестивали ўтказилди. “Centil Law Film”, “TrendSetter”, “Peopletravel” ташкилотлари ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, БМТнинг Тараққиёт Дастури кўмаги билан ташкил этилган мазкур фестивалга Марказий Осиё давлатларидан, шунингдек, АҚШ, Исроил, Туркия, Франция, Германия, Россия ва Хитой давлатларидан кўплаб сайёҳлар, мусиқа ихлосмандлари иштирок этди.

Фестивални ўтказишдан мақсад – жаҳон ҳамжамиятининг Орол денгизи муаммосига эътиборини қаратиш, юқори сифатли электрон мусиқани тарғиб қилишга қаратилган.

Ўзбекистонда биринчи маротаба ўтказилган мазкур фестивалда иштирок этиш бепул бўлиб, кейинги ўтказиладиган фестивалларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш учун эҳсон тўплашга қаратилади.

Фото

alt

alt

alt

alt

alt

Фото: kruz.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *