«Кулба» фильмининг премьера куни аниқ бўлди

окт 14 / 2017

alt

Ўзбек кино ихлосмандларини яна бир премьера кутмоқда. Режиссёр Саид Мухторов ҳамда «Дилшоҳ медиа» кинокомпаниясининг «Кулба» деб номланган фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилишга тайёр. Мазкур фильм 27 октябрь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида катта экран юзини кўради. 

Фильмда Ўзбекистон халқ артистлари Убайдулла Омон, Гавҳар Зокирова, Яйра Абдуллаева, Рихси Иброҳимова, Ўзбекистон санъат арбоби Исамат Эргашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Мадина Муҳторова, Фатҳулла Маъсудов ҳамда бошқалар роль ижро қилишган.
Сценарий муаллифи Аҳрор Нурмуҳаммад, оператор Таълат Мансуров, продюсер Маҳмуд Эркабаев.
«Кулба» фильмини 28 октябрдан бошлаб юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилиш мумкин бўлади.

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *