Марғилонда "Атлас байрами" бошланди

сен 08 / 2016

alt

Фестивал Фарғона вилоят ҳокимияти ва Марғилон шаҳар ҳокимияти, Марғилон ҳунармандчилкни ривожлантириш маркази, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, "Ҳунарманд" халқ усталари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси халқ ҳунармандлари ва рассомлари, Ўзбекистондаги DVV International филиали, санъаткорлар, "Ўзбектуризм" Миллий компанияси, ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг яқин ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тренинг машғулотлар бошланиши олдидан ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат, ЮНEСКОнинг Тинчлик учун санъат арбоби Биби Рассел академик, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Акбар Хакимов, табиий ранглаштириш ҳамда анъанавий тўқимачилик устаси Расул Мирзаахмедов, ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ва турли ҳудудлардан ташриф буюришган ҳунармандлар иштирок этишди.

alt

Улар ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг маданий неъросни сақлаб қолиш ва тарғиб этиш ҳамда ўзбек халқининг анъанавий маданиятини қайта тиклаш ва ривожлантиришдаги улкан ҳиссаси кўп маротаба таъкидлаб ўтилди. Ташкилотчилар бу фестивални ўтказиш, Президентнинг олиб борган ишлари ва кўмакларига бўлган ҳурмат эканлиги ва ўша ишларнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлаб ўтишди.

alt

"Атлас байрами" фестивалида 6-8 ҳамда 9-10 сентябрда ўтказиладиган анъанавий каштачилик, табиий бўяш ва кийим дизайни бўйича ёш ҳунармандлар маҳорати ва салоҳиятини ошириш бўйича амалий машғулотлар ҳамда маркетинг ва коммуникация бўйича тренинг билан бир қаторда қуйидаги тадбирлар ўтказилади: 

  • "Ўзбек тўқимачилиги ва барқарор тараққиёт" давра суҳбати (Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази);
  • €œМаргъилон осмони остида€ номли Ўзбекистон анъанавий тўқимачилик ва либос дизайни намуналари кўргазмаси (Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази);
  • "Жаҳон тўқимачилиги: Шарқ ва Ғарб" кўргазмаси (Марғилон шаҳри тарих музейи);
  • Латвиялик гобелен бўйича рассом, Ивета Веcенаненинг шахсий кўргазмаси (Марғилон шаҳри тарих музейи);
  • "Ҳунармандлар шаҳарчаси" Ўзбекистон амалий санъати маҳсулотлари ярмаркаси (Марғилон шаҳри марказий боғи); 
  • Ўзбек моделъерлари, ЮНEСКОнинг тинчлик элчиси, санъат арбоби Биби Расселнинг либослар намойиши (Марғилон шаҳри марказий боғи);
  • Халқ сайли, мусиқавий гуруҳлар халқ ижрочиларининг чиқишлари, анъанавий кураш, дорбозлар томошаси, "Девзира" палов кўриги, қўғирчоқбозчилк (Марғилон шаҳри марказий боғи).

Фото: Ҳусниддин Ато

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *