Орол балиқларидан 112 хил таом тайёрланди (+Фото)

окт 27 / 2017

alt

Мўйноқ туманидаги «Кўк сув» кўли бўйида «Орол балиқларидан 99 турли таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти жамоат овқатланиш корхоналаридан келган 70 дан ортиқ ошпазлар, касб-ҳунар коллежларида пазандалик соҳаси бўйича таълим олаётган ўқувчи ёшлар, уй бекалари ўзларининг балиқдан тайёрланган 112 турли таоми билан қатнашди.

Якунда балиқдан 78 турли таом тайёрлаган Мўйноқ тумани ошпазлари биринчи, Хоразм вилояти ошпазлари иккинчи, Амударё тумани ошпазлари учинчи ўринни эгаллади.

Хоразм вилоятидан Фурқат Намазов «Энг моҳир ошпаз», Шўманой туманидан Роза Шалабаева  «Энг севимли балиқ таоми ошпази», Амударё туманидан Асқар Худайбергенов «Энг мазали балиқ таоми ошпази», Нукус шаҳридан Ҳайтбай Кузиев «Энг қадимги балиқ таоми ошпази», Кегейли  туманидан Индира Мәмбетназарова «Энг чаққон балиқ таоми ошпази», Беруний туманидан Зухра Жаббарова «Энг ёш ошпаз», Мўйноқ туманидан Бийбисара Туримбетова «Энг моҳир аёл ошпаз», шу тумандан Халифа Жапарова «Балиқдан таом тайёрлаш бўйича энг моҳир уй бекаси» номинациялари ғолиби деб топилди.

Шунингдек, энг яхши қурилган ўтовлар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Унда биринчи ўрин Чимбой туманига, иккинчи ўрин Беруний туманига, учинчи ўрин Амударё туманига берилди.

Куннинг иккинчи қисмида очиқ осмон остидаги «Кемалар музейи» ёнида «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» халқаро экофестивалида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг «Қушлар байрами», «Бутунжаҳон сувни мухофаза қилиш» экология мавзусидаги расм ва плакатлар, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Бердақ ва Ажиниёз шоирларнинг халқаро шеърлар ва мусиқий фестивалида эса, ижодкор ёшларнинг, Қорақалпоғистон Республикасидан ва қатор вилоятлардан келган фольклор-этнографик ансамблларнинг халқ шоирларига бағишланган қўшиқ ва рақслари ижро этилди.

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *