"Ойқиз эртаги" Қирғизистонда намойиш этилади

окт 05 / 2017

alt

5-8 октябрь кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Қирғизистонга юртимиз маданияти ва санъатининг бир гуруҳ вакиллари йўл олди. Улар орасида ўзбек кинематографияси намоёндалари ҳам бор.
Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўтказиладиган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида расмий учрашувлар ҳамда “Замонавий Ўзбекистон” номли тасвирий санъат ва фото кўргазма, концерт дастурлари ва “Ўзбекфилм” киностудиясида суратга олинган, кинорежиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Ойқиз эртаги” бадиий фильми тақдим этилади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *