Польшада "Ўзбек халқ эртаклари" тўплами нашрдан чиқди

сен 28 / 2016

alt

Польшадаги «Маршалек холдинг» нашриёт - холдинг компаниясида яқинда босмадан чиққан «Ўзбек халқ эртаклари» тўпламининг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Жаҳон» АА. 

Mазкур тўплам 110 саҳифадан иборат бўлиб, «Чалпак ёққан кун», «Зумрад ва Қиммат», «Олтин тарвуз», «Ур тўқмоқ», «Подшоҳ ва тўти» сингари беш асарни ўз ичига олган. Эртаклар ўзбек (лотин имлосида) ва поляк тилларида нашр қилинди.

Ҳар бир саҳифаси рангли суратлар билан безатилган тўпламнинг адади 1200 нусхадан иборат. Ноширларнинг маълум қилишларича, улар Польшанинг мактабгача тарбия муассасалари ўртасида бепул тақсимланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    28 сентябр 2016, 15:16

    zorku

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *