Пойтахтда Россия киноси кунлари бўлиб ўтади

окт 16 / 2017

alt

15-20 октябрь кунлари пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида Россия киноси ҳафталиги бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Россия Федерацияси Маданият вазирлиги кўмагида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Россиянинг «Фестсинема» кинокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ҳафталик дастуридан рус киноижодкорлари томонидан суратга олинган 6 та фильм ўрин олган. Булар:

1. «Коробка» (16 октябрь, 17:00);

2. «Огни большой деревни» (17 октябрь, 15:00);

3. «Тели и Толи» (18 октябрь, 15:00);

4. «Находка» (19 октябрь, 15:00);

5. «Лиризмы» (20 октябрь, 15:00);

6. «Единичка» (20 октябрь, 18:00).

Кино ҳафталигининг очилиш маросими 16 октябрь, соат 16:00да Ёшлар ижод саройида бошланади.

Томошаларга кириш бепул.

“Ўзбеккино” МА ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *