Президент Жиззах вилояти мусиқали драма театрини бориб кўрди

ноя 06 / 2017

 

Президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Жиззах вилоят мусиқали драма театрини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жараёнида театр биносининг олд қисмига замонавий қопмала ва витраж ўрнатилди, йўлакларга керамик плиталар ётқизилди. Бино олдида фусункор фаввора, яшил майсазор барпо этилиб, ҳудудга ноёб манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди. 

Санъат даргоҳининг биринчи ва иккинчи қаватлари миллий ва замонавий архитектура меъёрлари асосида қайта таъмирдан чиқарилди. Иситиш тизими, ҳаво алмаштириш, электр, ичимлик суви тармоқлари янгиланди. 550 ўринли томоша залидаги ўриндиқлар, саҳнани ёритиш, овоз кучайтириш ускуналари янгисига алмаштирилди, грим хоналарида зарур шарт-шароит яратилди. 

Шавкат Мирзиёев театрнинг вилоят маънавий-маърифий ҳаётидаги ролини ошириш ҳамда самарали ишлашини ташкил этиш мақсадида 2018 йилга мўлжалланган намунавий дастур тузиш бўйича кўрсатмалар берди. Бу дастурда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун 7 қаватли уй-жой қуриш, актёр ва режиссёрларнинг малакасини ошириш, театрдаги ижодий муҳитни вилоятдаги мусиқа ва санъат мактабларига ҳам ёйиш каби масалалар эътиборга олинади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *