Ҳилол Насимов "Ўзбекфильм" директорлигидан кетди

окт 28 / 2017

 

 

alt

Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” АЖ директори лавозимидан озод этилди, деб хабар беради "Ўзбеккино" МА матбуот хизмати.

Агентлик хабар беришича, 27 октябрь куни “Ўзбекфильм” АЖ навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолари муҳокама қилинди. Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди. АЖнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи тузилди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилиб, Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан акционерлик жамияти директорлиги лавозимидан озод қилинди. Унинг қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳилол Насимов 2016 йилнинг апрель ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Мехмон
    28 октябр 2017, 11:40

    мехнаткаш тиришкок билимли ёшларни кўйиш керак хозирги замоннинг талабларига жавоб берадиган

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *

Мулоҳазалар