Рассом ва ҳайкалтарошлар картиналарини Маданият вазирлиги сотиб олиши учун ҳар йили 2 млрд сўм маблағ ажратилади

авг 03 / 2017

alt

Рассом ва ҳайкалтарошлар томонидан яратилган картиналарни давлат музейларига сотиб олиш учун Маданият вазирлигига ҳар йили 2 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 3 август куни бўлиб ўтган мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида маълум қилган.

Мажлисда Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш бўйича Президент қарори тайёрланаётгани, ушбу ҳужжатга кўра, Бадиий академия аъзоларининг ижтимоий таъминот шароити Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоларининг ижтимоий таъминот шароитига тенглаштирилиши ҳам маълум қилинган.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *