Россиялик киноижодкорлар Ўзбекистонда янги сериални суратга олишни бошлади

окт 13 / 2017

alt

Россиянинг НТВ телеканали янги “Юбилейный встречный” сериалини суратга олишни бошлади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистондаги Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилиб, марказ ижодкорларга актёрлар кастингини ташкил этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатмоқда.

Сериалда бош ролни Россия халқ артисти Владимир Машков ижро этади.

alt

Фильм режиссёри Карен Оганесян.

Сериал воқеалари 1991 йилда, собиқ Иттифоқнинг парчаланиши арафасида бўлиб ўтади. 

Сериал воқеалари инсонийлик, меҳр-шавқат, нафрат ва жаҳолатга қарши туриш, Ватан муҳаббати, мусиқанинг кучи, инсонларни яхшилик сари бошлаши ҳақида сўзлайди.

Кинематографияни ривожлантириш маркази ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *