Санъаткорларнинг саҳнада ўзини тутиши, кийиниш ва муомала маданияти назоратга олинади

ноя 03 / 2017

alt

Маданият вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази санъаткорларнинг фаолияти, саҳнада ўзини тутиши, имиджи, кийиниши, муомала маданиятини назоратга олади. Бу 3 ноябрь куни вазирлик ва марказ ўртасида имзоланган Ҳамкорлик Меморандумида кўзда тутилган.

Ушбу ҳамкорлик асосида шунингдек, театр санъати, миллий ва замонавий қўшиқчилик, рақс санъати ҳамда телерадиоканалларда эфирга узатиладиган қўшиқ ва клипларнинг мазмун-моҳияти, концерт дастурларининг ўзбек миллий маънавиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссасини оширишга қаратилган тарғибот ишларини ҳам назорат остига олиш режалаштирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    04 ноябр 2017, 10:04

    Тўғри йўл тутилган вилоятлардаги санъаткорларга ҳам эътибор қилиш керак жуда ддолзар айни вақтда тўғри қабул қилинган қарор

  • Мехмон
    04 ноябр 2017, 09:03

    Тўғри қилади

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *