Tashkent City илк бор "Scorpion" триллерида намойиш этилади

авг 25 / 2018

alt

Режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган “Scorpion” фильми тақдимоти 2018 йилнинг кузида Тошкентдаги “Prologue” халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтади. Ушбу фильмда илк бор Tashkent City объектларини кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақда картинанинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинди.

Сюжет бўйича фильмдаги воқеалар 2021 йилда, инновацион гигант қурилиши тугалланган вақтда содир бўлади. Шунинг учун ҳам ижодий гуруҳ томонидан Tashkent City дирекцияси билан ҳамкорликда 3D-технологиядан фойдаланган ҳолда, экранда ишбилармонлар марказининг кўчалари ва проспектларини акс эттиришга қарор қилинди.

 

 

Тасвирга олиш ишлари шу йилнинг март ойида бошланган бўлиб, улар Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек Россия ва Марокаш мамлакатларида бўлиб ўтди. Картинанинг яратилишида шунингдек машҳур чет эл мутахассислари, масалан Германиялик оператор Макс Тцуи, Туркиялик актёр Мурат Йилдирим иштирок этишди. Фильмда овоз режиссёри вазифасини АҚШлик Герри Буржуа бажарди, у “Борн устунлиги” (Превосходство Борна) ва “Илк қасоскорлар” (Первый мститель) фильмларида ҳам бу вазифани аъло даражада амалга оширганлиги билан машҳурдир.

 

Айни вақтда фильмни тасвирга олиш ишлари якунланган ва “Мосфильм” киноконцернида лентанинг постпродакшн жараёни амалга оширилмоқда.

 

 

“Scorpion” триллери Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан тақдим қилинмоқда.

 

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *