Қадимий ва навқирон Бухоро шаҳри куни нишонланди (+Фото)

окт 23 / 2017

alt

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 19 майдаги “2017- 2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Бухоро шаҳрида “Бухоро шаҳри куни” фестивали ўтказилди.

“Бухоро шаҳри куни” фестивали ҳар йили октябрь ойининг учинчи якшанбаси ўтказилиши белгилаб олинди.

Мазкур фестиваль доирасида 14 та лойиҳалар: Бухоро шаҳар аҳолисининг “Мен Бухорони севаман” марафони; “Бухоро - шарқ гавҳари” шиори остида фото ва видеороликлар кўрик-танлови; “Бухоро шаҳри куни” фестивали доирасида савдо ярмаркалари; Бухоро миллий ҳунармандчилиги мактабларининг маҳорат намойишлари; “Бухоронинг шоҳона таоми” кўрик-танлови; Фольклор жамоалар чиқишлари; “Бухоро”Илмий-амалий конференция; “Энг намунали кўча” кўрик-танлови; “Бухоро очиқ осмон остидаги музей” шиори остида расмлар кўргазмаси; “Энг яхши архитектор” кўрик-танлови; “Энг яхши туристик ташкилот” кўрик-танлови; “Энг яхши меҳмонхона” кўрик-танлови; “Бухоро менинг қаламимда” шиори остида шеър ва мақолалар кўрик-танлови ҳамда “Бухоро шаҳар куни” фестивали якуни бўйича Гала концерт ўтказилди.

alt

alt

alt

alt

Фестивални ташкил қилишдан асосий мақсад Бухоро шаҳрини янада обод ва кўркам этиш, бой миллий-маданий меросимиз, анъана ва қадриятларимизга яна бир маротаба эҳтиром кўрсатишдан иборатдир.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *