2018 йилда Тебинбулоқ кони ўзлаштирилиб, темир рудаси қазиб олиш режалаштирмоқда

дек 16 / 2017

alt

2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида улкан ривожланишни таъминлайдиган йирик лойиҳа амалга оширилади. Яъни Тебинбулоқ кони ўзлаштирилиб, мамлакатимизда биринчи марта темир рудаси қазиб олинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

“Фурсатдан фойдаланиб, сизларга муҳим бир хушхабарни етказмоқчиман. Келгуси йилда нафақат Қорақалпоғистон, балки бутун мамлакатимиз иқтисодиётида улкан ривожланишни таъминлайдиган йирик лойиҳа амалга оширилади. Яъни Тебинбулоқ конини ўзлаштириб, мамлакатимизда биринчи марта темир рудаси қазиб олишни кўзда тутадиган, қиймати 810 миллион долларга тенг бўлган лойиҳа бажарилади”, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Бу лойиҳанинг иккинчи босқичини ишга тушириш учун 940 миллион доллар сармоя киритилади. Натижада 2021 йилдан бошлаб бу ерда йилига 1 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    17 декабр 2017, 20:41

    Худога шукур! Президентимизнинг оеклари баракали келди. Темир кони мамлакатимизнинг саноатлашишида улкан ахамиятга эга. Бу огир саноатимизнинг ривожланишига тамал тошини куяди. Факат
    эндиги кадам огир санотни модернизациялаш хамда келгусида халкимизнинг инетелктуал салохиятининг ошишига богликдир. Бу ишларни амалга оширишда Президентимизга куч ва соглик-саломатлик тилаймиз.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *