2018 йилнинг I ярмида муомалада йирик банкнотлар миқдори 3,3 трлн сўмга ошди

авг 16 / 2018

alt

Жорий йилнинг I ярмида муомалага чиқарилган нақд пуллар асосан йирик номиналдаги банкнотлар орқали амалга оширилди. 

Жумладан, ушбу даврда муомалага чиқарилган нақд пуллар (банклар кассаларидаги нақд пулларни ҳисобга олган ҳолда) ҳажми 2,7 трлн сўмга ёки 13,5 фоизга ошган бўлса, муомаладаги банкнотлар сони 568 млн донага ёки 7,5 фоизга камайди.

2018 йилнинг I ярмида муомалада 1000 сўмлик ва ундан кичик қийматдаги банкнотлар миқдори 582 млрд сўмга камайган бўлса, 5000 сўмлик, 10 000 сўмлик, 50 000 сўмлик банкнотлар миқдори 3,3 трлн сўмга ошди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида маълум қилинди.

Муомалага чиқарилган банкнотлар улуши
(банкноталар жами сонига нисбатан)

2018 йил 1 январь ҳолатига

2018 йил 1 июль ҳолатига

Ушбу даврда муомалага чиқарилган банкнотлар жами сонида 500 сўмгача бўлган банкнотлар улуши 3,7 фоиз бандга ва 1000 сўмлик банкнотлар 1,0 фоиз бандга камайган бўлса, 5000 сўмлик банкнотлар – 2,6 фоиз бандга, 10 000 сўмлик – 1,4 фоиз бандга ва 50 000 сўмлик – 0,7 фоиз бандга ошди.

Марказий банк келгусида ҳам иқтисодиётнинг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ таъминлаган ҳолда, банкнотлар номинал қаторини мақбуллаштириш ва йирик номиналдаги банкнотларни муомалага чиқариш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб боради, дейилади шарҳда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *