Андижондаги Хартум конининг яна бир қудуғидан нефт қазиб олиш бошланди

сен 04 / 2018

Мустақилликнинг 27 йиллиги арафасида Андижон вилоятида жойлашган Хартум конидаги 83-сонли қудуқдан нефт қазиб олиш бошланди. Ушбу қудуқнинг нефт дебити кунига 30 куб метрни ташкил қилмоқда, деб хабар беради "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати.

Ушбу қудуқ замонавий технологияларни қўллаш ёрдамида бурғиланган бўлиб, уларинг ёрдамида нефт ва газ қудуқларини бурғилашжараёни тез ва сифатли амалга оширилмоқда.

Таққослайдиган бўлсак, 82-сонли қудуқнинг қурилиши 2006-2007 йилларда 18 ой давом этган бўлса, юқори технологияларни жорий  этиш ва қўллаш натижасида бурғиланган 83-сонли қудуқ учун бор йўғи 3 ой сарфланган. Бу қурилиш жараёнининг 600% тезлашгани демакдир.

Бундай натижага эришишда Ўзбекнефтгаз АЖ, ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC компанияси ва Хитойнинг Xibu компанияси мутахассисларининг биргаликда олиб борган назорати ва амалга оширган ҳаракатларининг ҳиссаси катта.

Яқин келажакда, қўшимча 3-4 қудуқнинг бурғиланиши кўзланган. Ундан мақсад палеоген ётқизиғининг 8-қатламидан нефтни қазиб олишни кўпайтириш, ҳамда 4300 метргача чуқурликда жойлашган газли қатламларни баҳолаш учун яна бир қудуқни бурғилашдан иборат.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *