GM Uzbekistan Nexia ва Malibu ишлаб чиқариш ҳажмини оширади

авг 29 / 2018

alt

GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомбиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон бозоридаги харидорлар талабларини қондириш мақсадида талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар қилади.

Хусусан, компания томонидан механик узатмали Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари 34 804 донагача етказилади.

Шунингдек, Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.

Компания мижозлар томонидан таклифлар ва талабларни инобатга олган ҳолда, бошқа русумдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳам яқин ойларда ошириш учун барча имкониятларни жалб қилмоқда.

Мижозлар учун қулайликлар яратиш, шаффофликни таъминлашга қаратилган ва кундалик равишда янгиланиб бориладиган онлайн равишда шартнома тузиш тизими асосидаги барча аризалар максимал даражада тез кўриб чиқилади.

Дилерлик ташкилотларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва мижозлардан товламагарчалик орқали қўшимча пул маблағларини талаб қилиш каби ҳолатлар пайдо бўлса, компания Call-марказига (141-77-77) дарҳол мурожаат қилиш сўралади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *