GM Uzbekistan «Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари»нинг илк кунида 28 дона автомобиль сотди

сен 04 / 2018

На данном изображении может находиться: 2 человека, люди улыбаются, на улице

2 сентябрдан GM Uzbekistan илк бор Тошкент шаҳридаги «Сергели» автомобиль бозори ҳудудида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари»ни ташкил қилди. Бу ерда савдога энг талабгир 1 475 дона  «Спарк», «Кобальт» ва «Ласетти» русумли автомобиллар қўйилди.

Автосалоннинг биринчи иш кунида жами 3 млрд 850 млн сўмлик 40 дона автомобилга шартнома тузилди, 28 донаси сотилди ва велосипедлар совға сифатида топширилди, деб хабар қилади компания матбуот хизмати.

Харидорларнинг истак ва таклифларини инобатга олиб, автомобиллар сонини оширишга ҳамда яқин фурсатларда бошқа русумдаги ва турли комплектация ва рангдаги автомобилларни қўшишга ваъда берамиз, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, энди бошқа дилерлар ҳам дам олиш ва байрам кунлари автомобилларни завод нархларида сотишни йўлга қўяди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *