"Ўзбекипаксаноат" маҳсулотлари Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилинади

июл 09 / 2018

alt

Италияда "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси Бошқарув раиси Б.Шарипов ва ӯз таркибида Италиянинг 550дан ортиқ мода брендларини бирлаштирган "Sistema Moda Italia" уюшмаси вице-президенти Андреа Таборелли томонидан ӯзбек ипак маҳсулотларини ЕИ мамлакатларига экспорт қилиш бӯйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот хизмати UZ24'га хабар берди.

Имзолаш жараёнида Ӯзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов ва ЮНИДО масъул эксперти Анита хонимлар иштирок этди.

Эндиликда "Sistema Moda Italia" уюшмаси ӯзбек ипак маҳсулотларини ЕИ мамлакатларига экспорт қилишга, шунингдек, маҳсулотларимизнинг Европа бозорига кириш ҳуқуқини берувчи стандартларни олишига ёрдам беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *