Ўзбекистонликлар уч ойда пластик карталардаги 2,2 трлн сўмни нақдлаштириб олди

авг 16 / 2018

alt

2018 йилнинг II чорагида аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида банкоматлар ва терминаллар тармоғи кенгайтирилиши ҳисобига пластик карталардан нақд пуллар ечиб олиш ҳажмлари ошди.

Марказий банк ҳисоботига кўра, ўтган даврда аҳоли томонидан пластик картадаги маблағлар ҳисобидан нақд пул ечиб олиш ҳажми I чоракдаги кўрсаткичдан 1,4 баробарга ортиб, 2,2 трлн. сўмни ташкил қилди.

Хусусан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида савдо ва пуллик хизматлар учун нақд пулда тўланган тўловлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга ошган бўлса, терминаллар орқали тўланган тўловлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *