Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ресторанлар учун табиий газ тарифлари оширилди

янв 04 / 2018

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сонли қарорига мувофиқ 1 январдан бошлаб истеъмолчиларнинг айрим тоифаларига табиий газ учун тарифлар оширилди. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АК матбуот хизмати хабар қилади.

Табиий газ реализация қилишда уларга нисбатан нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчи ташкилотлар рўйхати:

1. Пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойдаланувчи корхоналар.

 ушбу рўйхатга киритилмаган истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

2. Пиширилган ғишт, цемент, асфальт ишлаб чиқарувчи корхоналар (ушбу илованинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 1 куб.м учун 1 000 сўм

3. Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.

4. Бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

5. Иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари.

6. Чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

7. Ресторанлар, кафе, тантаналарни ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).

8. Гипс-картон, йўлакбош ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.

Ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун табиий газ қазиб олиш ва уни ташишни амалга оширувчи қўшма корхоналар ва хорижий корхоналарга табиий газ етказиб бериш тузилган контрактлар шартларига мувофиқ нархлар бўйича, бироқ экспортга етказиб бериш нархидан паст бўлмаган нархларда амалга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *