Марказий банк Ўзбекистоннинг олтин-валюта захирасини маълум қилди

авг 17 / 2018

alt

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2018 йил 1 август ҳолатига кўра олтин-валюта захирасини маълум қилди.

Ҳозирда мамлакатимизнинг ялпи олтин-валюта захираси 27 миллиард 389,9 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
 
Шундан 13 миллиард 597,6 миллион АҚШ доллари – хорижий валютадаги активлар, 13 миллиард 792,3 миллион АҚШ доллари – монетар олтин.
 
1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг соф олтин валюта-захираси 26 миллиард 365,1 миллион АҚШ доллар миқдорида эканлиги айтилди.

Жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 миллион АҚШ долларига пасайиши кузатилган. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келган. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 347,0 миллион доллар).
 

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари млн.АҚШ долларида

Кўрсаткичлар

01.01.2017

01.01.2018

01.04.2018

01.07.2018

01.08.2018

I. Ялпи олтин-валюта захиралари

26 428,8

28 076,9

28 494,0

27 660,5

27 389,9

   1. Хорижий валютадаги активлар

14 172,3

14 042,8

14 517,2

13 818,3

13 597,6

   2. Монетар олтин

12 256,6

14 034,1

13 976,8

13 842,2

13 792,3

II. Соф олтин-валюта захиралари

25 188,3

26 567,5

27 086,7

26 648,9

26 365,1


UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *