MEDIAPARK.UZ: онлайн маиший техника ҳарид қилишнинг топ 5 сабаблари

авг 18 / 2018
alt
Катта шаҳар ритмида керакли маиший техника ҳарид қилиш учун вақт йўқми?
Ўзбекистон бўйича етказиб бериш, мутахассислар маслаҳати ва бошқа каби мухим сабаблари, MEDIAPARK.UZ Интернет-дўконидан маҳсулот буюртма бериш кераклиги, қуйидаги мақолада кўрсатилган.
2 йил муқаддам MEDIAPARK жамоаси мутаҳассислари интернет-дўконни ишлаб чиқмоқни бошладилар. Ушбу соҳани ўрганиб чиқиб, ҳодимлар ҳаридорлар учун кенг ассортиментли платформани ишга туширдилар. Интерфейс содда ва тушунарли бўлганлиги сабабли интернет-дўкондан маҳсулот буюртма бериш жуда кам вақт талаб қилади. 
1-сабаб: маиший техникани мамлакатнинг барча вилоятларига етказиб бериш имкони
Яқинда BTS Express Cargo Servis билан ҳамкорлик ўрнатилди. Енди MEDIAPARK.UZ платформасида онлайн харид қилинганда буюртма тасдиқлангандан сўнг, қисқа муддатда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларига маиший техника ва электроника етказиб берилади. 
2-сабаб: расмий вакиллар билан ҳамкорлик қилиш ва сифат кафолати
MEDIAPARK.UZ  Samsung, LG, Polaris, Midea, Gree, Xiaomi, Philips, Sony, Panasonic, Artel, Avalon ва бошқа машҳур дунё брендлари билан яқин ҳамкорлик қиладиган маиший техника ва электроника интернет-дўконидир. Энг муҳими – харидор маҳсулот сифати учун ташвишланмаслиги мумкин. MEDIAPARK.UZ интернет-дўкондан буюртма қилинган маҳсулот учун 100% кафолат беради. Ҳарид қилингандан кейин ҳам мутаҳассисдан маслаҳат олиш имконияти мавжуд. 
3-сабаб: маҳсулот ассортименти ва ҳаридорлар учун бонуслар
MEDIAPARK.UZ интернет-дўконида 5000 дан зиёд энг керакли маиший техника ва электроникалар йиғилган: барчаси сизнинг хаётингизни янада яхшилаш ва қулайлаштириш учундир. Шунингдек, бу ерда техникаларнинг ноёб моделлари қулай нарҳларда тақдим этилган. Керакли махсулотни топиш учун унинг номини қидирув сатрида ёзиш ёки тегишли тоифага киришнинг ўзи кифоя. Ҳар бир модел сахифасида техник ҳусусиятлари батафсил таърифланганлиги сабабли маҳсулотнинг асосий афзалликларини билиш имконини беради. 
Сайтда мунтазам равишда ҳаридор қимматли совринни қўлга киритиши ёки товарларга чегирма олиши учун фойдали акциялар ва танловлар ўтказиб турилади.
4-сабаб: профессионал маслаҳат ва алоқа маркази
Онлайн буюртма берилганидан сўнг менеджер ушбу буюртмани тасдиқлаш мақсадида белгиланган телефон рақамига дархол мурожат қилади. Бундан ташқари, у ҳаридор билан товарни ишлатишнинг барча тафсилотларини, ушбу модел учун чегирма ёки маҳсус таклиф бор ёки йўқлигини муҳокама қилади. Интернет-дўкон мутаҳассиси ҳарид қилинган маҳсулотни хонадон эшигигача етказиб беради. Сўнгра у ушбу маҳсулотни очиб кўриб, унинг иш холатини текширади, ҳамда фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунтиради. Тўлов фақатгина ҳаридор маҳсулотнинг хизматга яроқлилигидан қониққанидан сўнг амалга оширилади. Агар ҳаридорда қўшимча саволлар бўлса, у онлайн-дўкон вакиллари билан алоқа марказининг +998 71 203-77-07 рақамига қўнғироқ қилиб мурожат қилиши мумкин. Алоқа марказининг иш вақти душанбадан шанбагача, соат 9:00 дан 18:00 гача. 
5-сабаб: қулай тўлов усули 
Онлайн-ҳариднинг тўловини бир нечта усулда амалга ошириш мумкин:
Нақд пул билан;
УЗКАРД пластик картаси билан;
Клик ва Пэйми тўлов хизматлари билан;
Шунингдек, тўлов учун корпоратив пластик карталар ҳам қабул қилинади.
Агар керак бўлса, комбинацияланган усулда ҳам буюртманинг тўловини амалга ошириш мумкин. Ҳозирги кунда мижозлар қулайлиги учун барча тўлов тизимлари билан шартномалар тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
alt
 Бугунги кунда мамлакат ҳукумати электрон тижоратни қўллаб-қувватламоқда, шунингдек онлайн-дўкон ва онлайн сотиш учун барча шарт-шароитларни яратмоқда. Бугунги кунга келиб мижозлар оқими кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармони доирасида MEDIAPARK.UZ интернет-дўконнинг жамоаси платформа ва хизматни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда ва маҳсулот турини кенг кўламда кенгайтиришни режлаштирмоқда. 
Сиз ҳам MEDIAPARK.UZ да буюртма қилдингизми?
Интернет-дўконига ўтиш ҳаволаси: http://MEDIAPARK.UZ/
“Facebook” даги расмий саҳифа: https://www.facebook.com/MEDIAPARK.onlineshop 
Ягона алоқа маркази: +998 71 203-77-07

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *