Президент Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раисини қабул қилди

фев 02 / 2017

Rasmiy_8629.JPG

Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА. 

Давлатимиз раҳбари ва Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси ўртасида бўлиб ўтган музокарада савдо-иқтисодий, инвестиция, технология, инновация ва таълим соҳаларида узоқ муддатли ҳамда кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида фикр алмашилди. 

Иқтисодиётнинг агросаноат комплекси, электротехника, фармацевтика ва бошқа тармоқларида АҚШнинг етакчи ташкилот ва компаниялари тажрибаси, тўғридан-тўғри инвестициялари ва замонавий технологик ютуқлари асосида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди. 

Халқаро стандартларга мувофиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасида изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Кэролин Лэмм Америка – Ўзбекистон савдо палатасининг барча вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканини тасдиқлади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *