Венгрияда Жаҳон экспортни ривожлантириш форуми бўлиб ўтади

сен 29 / 2017

2017 йилнинг 24-25 октябрида Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Жаҳон экспортни ривожлантириш форуми бўлиб ўтади.

Ушбу форумда бутун дунёдан фермерлар, импортёр ва экспортёрлар, чакана ва улгуржи савдо билан шуғулланувчи компаниялар, инвесторлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, асбоб ускуналари ва технологияларини ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар қатнашади.

Форум давомида иштирокчилар ўзларининг эҳтиёжларига ва бизнесларига мос келадиган қишлоқ хўжалиги секторида фаолият юритадиган, бутун дунёдан келган корхона ва ташкилотлар вакиллари билан B2B учрашувларида қатнашишлари мумкин. Форумда асосан қишлоқ ҳўжалигининг қуйидаги соҳа вакиллари қатнашади:

-          турли машина ва асбоб ускуналар ишлаб чиқарувчилар (тупроқни култивация қилувчи машина ва асбоб ускуналар, кўчатларни экиш, дорилаш ва ҳашаротларга қарши курашиш машиналари, ҳосил йиғувчи машиналар, суғориш системалари, ёғ ишлаб чиқариш машиналари ва бошқалар);

-          экинларни барқарор етиштириш ва қишлоқ хўжалигида бизнесни бошқаришни интеграциялашган тизимлари (экинларни суғоришни бошқарув тизимлари, оқава сувларни бошқарув тизимлари, атроф муҳитни ҳимоя қилишни бошқарув тизимлари ва бошқалар);

-          замонавий қишлоқ ҳўжалиги биотехнология воситалари (ўсимликларни озиқлантириш, ўсимликлар касалликларини зарарсизлантириш, касалликларсиз ўсимликларни етиштириш технологиялари ва бошқалар);

-          қишлоқ хўжалигида нанотехнологик воситалар (тупроқ сифатини яхшилаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун наноматериаллар, ўсимликларни қўриқлаш учун наноматериаллар ва бошқалар);

-          турли қишлоқ ҳўжалиги ўсимликлари, ёғ ишлаб чиқариш учун уруғлар.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз ишлаб чиқариши ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, янги технологиялар ва потенциал хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги имкониятларни кашф этмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги фаолият юритаётган бизнес субъектлари ушбу Халқаро форумда иштирок этишлари мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *