Якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам истеъмол кредити орқали реализация қилиш ҳуқуқи берилмоқда

авг 14 / 2018

alt

Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, «Истеъмол кредит тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳаси истеъмол кредитлаш механизмларини такомиллаштиришга, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг товар, иш ва хизматлар бозорига кириши учун кенг йўл очишга, шунингдек, ишбилармонлик ва бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган.

Қонун лойиҳасига асосан, юридик шахслар билан бир қаторда, якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам ўзлари ишлаб чиқарган товар, иш ва хизматларни истеъмол кредити орқали, шунингдек, молиявий истеъмол кредитлаш механизмидан фойдаланган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Айни вақтда қонун лойиҳасида, ташқи савдони эркинлаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида, молиявий истеъмол кредитини фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товар, иш ва хизматлар учун берилиши бўйича чеклов олиб ташланмоқда. Бу билан фуқароларга нафақат республикамизда ишлаб чиқарилган, балки хорижда ҳам ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олиш учун банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган молиявий истеъмол кредитларидан фойдаланиш имкони яратилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда тегишли норматив-ҳуқуқий база ўрганиб чиқилган ва хорижий давлатларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилиги таҳлил қилинган.

Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан ушбу илова орқали танишиш мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *