Зоминда янги "Даштобод" деҳқон бозори фойдаланишга топширилди

янв 28 / 2016

alt

Бу ҳақда ЎзА хабар беришича, бозорнинг тўртта павильонида гўшт, сут, тухум ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари сотишга мўлжалланган 360 савдо растаси мавжуд. Барча иншоотлар тоза ичимлик суви билан таъминланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омбори, автомобиль тўхташ жойи қурилгани сотувчи ва харидорларга янада қулайлик яратмоқда.

Ўтган йили Жиззах шаҳрида учта йирик бозор мажмуаси – “Марказий деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори”, “Эски шаҳар буюм бозори” қайтадан қурилган эди. Айни пайтда туманлардаги 30 деҳқон ва буюм бозорини замонавий савдо мажмуаларига айлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

  • Мехмон
    29 янвuary 2016, 07:01

    Лекин Зомин шахрида курилиш ишлари тухтаб колган. Шведцарияга ухшашига куп ковун пишиги бор

  • Мехмон
    28 янвuary 2016, 20:59

    Шу кетишда Зомин шветсариядан хам ўтиб кетади хали!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *