Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2033 кўрилди

Хоразмда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати кузатилди

авг 16 / 2018

Хоразм вилояти Урганч шаҳар 28-сон мактабда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда "Халқ билан мулоқот" гуруҳида фотосуратлар илова қлинган хабар қолдирилди.

Унда ёзилишича, "мактаб директори барча ўқитувчиларга далада ишламасанг ўз ҳисобингдан таътилга чиқ", дея таҳдид қилмоқда. 

Пост муаллифи ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамасдан, чорасизликдан ишлашаётганини айтиб, ёрдам сўраган.

alt

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 15 августдаги қарорида Халқ таълими муассасалари ходимларини мажбурий меҳнат, шу жумладан, туманларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, металлолом ва макулатура йиғиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва бошқа мавсумий ишларга, йиғилишлар, сайловолди ташвиқот тадбирлари ва уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турларига жалб қилиш, давлат таълим муассасалари ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш, турли товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш, маблағ йиғишга мажбурлаш қатъий тақиқланиши алоҳида қайд этилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *