Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1183 кўрилди

Кузда Ўзбекистон тўғрисида ёзилган блоглар бўйича блогерларнинг жаҳон чемпионати ўтказилади

авг 17 / 2018
alt
 
Жорий йилнинг кузида блогерлар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
 
Чемпионатда дунё бўйлаб хоҳловчи блогерлар Ўзбекистон ҳақида турли тилларда ёзган блоглари билан иштирок этишлари мумкин. 
 
Ҳозирча чемпионатнинг ютуқ жамғармаси бўйича бир тўхтамга келинмаган.
 
Айни пайтда лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *