Махсус янгиликлар 0 Шархлар 5097 кўрилди

Навоийда эрини болта билан жароҳатлаб, кейин ўзини осишига аёлнинг хиёнати сабаб бўлдими?

авг 02 / 2018

alt

Навоий вилояти Нурота тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи аёл турмуш ўртоғини болта билан жароҳатлаб, сўнг бу қилмиши учун жавобгарликдан қўрқиб, ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Натижада эркак олган оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Бу воқеа нега юз берди, бунинг қандай сабаблари мавжуд? “21 аср” газетаси мухбири ушбу саволларга ойдинлик киритди.

Мақолада ёзилишича, ушбу оилада келиннинг хиёнати сабабли бир йилдан ортиқ давр мобайнида нотинчлик ҳукмрон бўлган. Уят, ор-номус ва иснодда қолган оилабоши аёлини кўчага ҳайдаган. Тўрт нафар гулдай фарзанд эса ота-онаси тирик бўла туриб, бобо ва бувиси қарамоғида қолган.

Наҳотки, шунгача қўни-қўшни, маҳалла-куй, профилактика инспектори, ҳеч қаерда ишламайдиган, М.Шамсиеванинг уйга қачон келиб, қачон кетаётгани, кимлар билан гаплашаётганлигига қизиқмаган. Фақат ғишт қолипдан кўчгачгина, туман хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фаоллари, ИИБ вакиллари томонидан эр-хотинни яраштириш бўйича тўрт марта тушунтириш ўтказилган. Лекин...

“Ўз айби билан кўчада қолган” (туман хотин-қизлар қўмитаси фикрига кўра) М.Шамсиева фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига мурожаат қилиб, ўзи рўйхатда турган уйга киритиб қўйишни сўраган. Қарангки, бутун маҳаллада дув-дув гап бўлиб, турмуш ўртоғи ва болалари юзини ерга қаратган аёл фарзандлари баҳонасида бошпанага эга бўлишни қатъий режа қилган. Табиийки адолатли ишни суд унинг фойдасига ҳал этган. Суд қарори ижро қилиниб, аёл хонадонга киритиб қўйилган.

Шундан сўнг оилада жанжаллар янада авж олган, оқибатда мазкур мудҳиш воқеа содир бўлган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *