Махсус янгиликлар 1 Шархлар 4929 кўрилди

Пиёдага эслатма: Тошкентда ёзувли ўтиш йўлаги пайдо бўлди (фото)

сен 14 / 2018

alt

14 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида республикада илк бор ёзувли пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди. Бу ҳақда UZ24 мухбири хабар қилади.

alt

Байналмилал кўчаси Меҳрибонлик уйининг қаршисидаги Байналмилал-Бунёдкор чорраҳасидаги пиёдалар йўлакчасида телефон ва наушниклардан фойдаланмаслик бўйича ўзига хос эслатма тарзида ёзув қайд этилди.

alt

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимининг маълум қилишича, бу ҳукумат қарори билан белгиланган — ҳафтанинг ҳар жума куни "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида амалга оширилди. 

alt

Шу куни ҳудудларда ЙПХ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот ишлари ўтказилади, буклетлар тарқатилади.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
  • Мехмон
    15 сентябр 2018, 12:42

    Nimaga biz O'zbekistonda yashab turib o'zbeklar uchun bu tarzdagi yozuvlarni ruschada qilishimiz kerak. Uning ustiga bu narsani maqtab ko'rsatayapmiz. Men 14 davlatda bo'lib o'z tiliga bu qadar e'tiborsizlikni hali ko'rmadim. Millat, xalq g'ururi tildan boshlanmaydimi?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *