Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1738 кўрилди

Тошкентда қарзларидан қутулиш учун чақалоғини сотаётган аёл қўлга тушди

сен 08 / 2018

alt

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкентда янги туғилган чақалоғини 1000 АҚШ долларига сотаётган аёл қўлга олинди, деб ёзади "Постда" газетаси.

Маълум бўлишича, Зарина катта миқдорда қарзлари кўпайиб кетганлиги туфайли уларни тўлаш учун ҳали туғилмаган фарзандини сотишни режалаштиради. Эрининг норозилигига қарамай, аёл ўз режасини амалга ошириш учун шерик топиб, ундан боласи учун мижоз топиб беришини илтимос қилади.

Аёлнинг шериги эса бу ҳақда ички ишлар органларига хабар қилади. Бола туғилгач, қўнғироқ қилиб, мижоз топганлигини ва чақалоқни белгиланган жойга олиб келишини айтади. Зарина боласини эмлашга олиб боришини баҳона қилиб, уйдан чиқади ва келишилган жойга боради. Харидорга ўз чақалоғини 1000 АҚШ долларига сотаётган пайтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинади.

Тергов жараёнида у барча айбловларни ўз бўйнига олади. Бола отасиникида уни вояга етказиш учун етарли шароит бўлмаганлиги туфайли суд ҳукмига кўра Меҳрибонлик уйига топширилади.

Мақолада аёлга нисбатан қандай жазо чораси қўлланилгани хабар қилинмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *