Ёш ўқитувчи

июн 29 / 2018

Бугундан бошлаб реал ҳаётдаги инсонларнинг ўйлаб топилмаган ҳикояларини эълон қилиб борамиз. Бунда уларнинг ўзи касби, хоббиси ва ҳаётида юз берган воқеалар ҳақида борича сўзлаб беришади.

Аслини олганда...

Ёш ўқитувчи

alt

Ҳаммаси қандай бошланди...

Болалигимдан ўқитувчи бўлишни орзу қилардим. Ахир ўқитувчи инсон ҳаётида ота-онамиз сингари муҳим ўрин эгаллайди. Бизни тарбиялайди, билим беради, кези келганда маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатади. Мактабни битиргач, шу йилиёқ институтга киришга муваффақ бўлдим. Педагогика институтининг талабаси сифатида ўзимни ўқувчилари энг тарбияли, ақлли, ижодкор буюк ўқитувчи бўлишимни тасаввур қилардим. Мўжизалар мамлакатидаги Алиса сингари билимлар оламида саёҳат қилардим, ўз устимда ишлардим. Институтни битирибоқ тезроқ севган касбим билан шуғуланиш учун иш бошлашга ошиқдим.

Август...

Ишга чиқишим билан директор "пятиминутка" ўтказди ва ҳаммамизга хоналарни тартибга келтириш, сўнгги стандартлар бўйича баннерлар ва яна бир дунё ҳужжатларни тайёрлаш лозимлигини эслатди.

Ҳужжатларни санаб бўлганидан сўнг директор янги ўқув йили олдидан байрамона кайфият яратиш ва синфхоналарни шарлар билан безатишни айтди. "Пятиминутка"да ҳамма жимгина ўтирди, коридорга чиққач эса бошланди... Бир ўқитувчи "бу қоғозбозлик қачон тугайди, бунга ортиқ чидаб бўлмайди" деса, бошқаси "ҳаммамиз норози бўламизу, лекин барибир айтилганини қиламиз", деди.

Мен бўлсам мажлисда берилган топшириқлар бўйича саволларимни бера бошладим: "Кечирасизлар. Мен бу ҳужжатларни қаердан оламан, хонани безашга ким пул беради, баннерларни қаерда буюртма қилдираман, пулини ким тўлайди, бунча қоғозни қаерда чиқартираман, шарларни мен сотиб олишим керакми?" Уларнинг ҳаммаси бир-бирига жим қараб, хона-хонасига тарқалишди. Фақат бир педагог олдимга келди ва эртага флешка олиб келсанг ҳамма ҳужжатларнинг электрон вариантини ташлаб бераман, деди. Мен ундан "Cиз уларни қаердан олгансиз, "файл папка" ҳам сотиб олиш керакми, флешкангизни бериб тeра оласизми?" деб сўрадим.

Кечқурун бир пиёла чой устида ҳаммасини ойимга сўзлаб бердим. Ойим хотиржамлик билан жавоб қайтарди: "Ҳеч қиси йўқ, пул топамиз, муҳими иш бўлсин".

Бу орада ўқув йилига тайёргарликлар бошланиб кетди, Тажрибали ўқитувчилардан бири менга ёрдам бўлиши учун баннерларни қаерда буюртма қилдириш, ҳужжатлар арзон чоп этса бўладиган жойларни айтиб берди. Мен қизиқиб сўрадим: "Сиз йил давомида пулларингизни мана шу бир дунё ҳужжатларга сарфлайсизми?" У кулимсираб "Ўзимни принтерим бор" дея жавоб қилди.

Уйга келгач, ойимга ўқитувчиларнинг ўзида принтер борлиги, уларнинг ҳеч бири ҳужжатларга пул сарфламаслигини гапириб бердим. Ойим муҳими ишнинг борлиги деб, барча керак нарсаларни олиб беришини айтди. Шундан сўнг, тўплаб юрган пенсия пулини сарфлаб менга флешка, принтер, замонавий телефон (ҳужжатларни расмга олиб юришим учун), баннерлар, "файл папкалар", икки тўплам А4 форматидаги қоғоз, турли ручкалар, хуллас, барча ўқув қуролларини олиб берди.

Сентябрь...

Болалар билан бир зумда тил топишиб олдим. Улар билан бир-биримизни ёқтириб қолдик. Ўз касбимни ва ўқувчиларимни шунчалик яхши кўрардимки, ич-ичимдан энг яхши ўқитувчи бўлишим ҳақида ўйлардим. Бошқа ўқитувчилар эса "Уларни кўп ҳам ўзинга яқин олма, тилингни тишлаб қоласан" дея огоҳлантирган бўлишди, мен ичимда ўйладим: "Ҳавас қилишяти!"

alt

Илк можаро...

Бир ҳафтадан кейин дарс вақтида бир аёл бақириб синфхонага кириб келди. Аввалига довдираб ҳеч нимани англолмай қолдим, директорни хонасида вазиятни тушундим. Бу аёл севимли жиянига "2" қўйганимга чидолмабди.

Роса асабийлашдим, ҳамкасбларим тинчлантиришга уринишди. "Холаси, тоғаси, бувиси-ю бобосининг ҳаққи борми келиб мактабни бошига кўтаришга, ўқитувчини ҳақорат қилишга" деб сўрадим. Улардан бири "Эътибор қилма" деса, бошқаси "Тўғри, сен ҳақсан, лекин биз ҳимоясизмиз", деди.

Бўлган воқеани кечқурун онамга гапириб бердим, у хотиржамлик билан жавоб қайтарди: "Oдамлар ҳар хил бўлади, лекин сенга ишинг керак".

Биринчи чорак якуни...

Мактабга қайтамиз…Биринчи чорак ўз якунига етди… Ҳисоботлар… Ўқитувчилар бир-бирларидан вазирлик учун бериладиган ҳамда қандайдир бошқа электрон хисоботлар намунасини сўраш учун бир-бирларини йўқлаб туришарди... Мени этим уюшди…

Таътиллар…

Барча ўқитувчилар ҳисоботларни топширишган, ҳамма тассуротларни бир бирлари билан ўртоқлашдилар… Мен шунда папкалар орасида яширинган рус нашрининг ўқитувчилар учун қўлланмасини топиб олдим (кейинги ўринларда қўлланма). Сўнгра сўрадим: “Сиз бу ажойиб китобни қаердан олдингиз? Ўқиб туришга олсам майлими? Нега бу китобни яшириб қўйдингиз?” Бир ёши улуғ ўқитувчи бошини "хўп" деган ишорада силкитди-ю, ичида ҳарҳолда ўзини уйига олиб кетиб яшириб қўймаганидан койидиёв.

Таътил кунларининг бирида тажрибали ўқитувчилардан бири рус тилида “От” мавзусида мастер-класс ўтиб берди. Ҳайрон бўлиб тингладим сўнгра ўқитувчидан сўрадим: “Сиз буни ҳаммасини ўзинггиз ўйлаб топдингизми?" У жилмайиб деди: “Интернетда маълумот жуда кўп. Телеграмга кир, мен сенга группани "ссылкаси"ни юбораман. “Русская началка Узбекистана” ( Группага аъзо бўлдим-у, бошим бунча кўп маълумотдан айланиб кетди, бунчалик кўп методологик ёрдам юбораётган админга тасаннолар айтдим). Қизиқувчанлигим тутиб, “Қандай қилиб бунга мегабайт етқазасизлар?” деб сўрадим. Бир ўқитувчи эса айнан шунинг учун уйига икки йил аввал Wi-fi ўрнатганини айтди. Ичимда ҳаммаси "қайнар" эди: “Наҳотки, ХХI асрда мактабларда интернет бўлмаса, ўқитувчи таълим учун ўз ҳисобидан маълумотларни юклаб олса-я! Бир доно муаллим: “Жим юр, шунақасига ҳам жуда кўп гапирасан сенинг дийдиёинг учун мактабга ҳеч ким интернет олиб келмайди” деб койиб берди. Бу ҳолатдан негадир ичим ачиди.

alt

Маърузадан сўнг ўқитувчилар дарсликлар ҳақида фикр-мулоҳазалар ёзишга топшириқ олишди. “Қандай маъсулиятли вазифа?” деб ўйладим мен. Қолганлар негадир афтларини буриштиришди. Бир тажрибали ўқтувчилардан бири деди: “Ҳар йили бир аҳвол. Шунча нарса ёзсак ҳам ҳеч ким ўқимайди”. “Биринчи синфлар учун берилган матнлар жуда мураккаб” – деди иккинчи ўқитувчи, лекин буни ҳеч ким ҳисобга олмаган шунча ёзсак ҳам. Ҳамма доимий сўзларни ёзишга келишиб олди, ахир барибир ҳеч ким ўқимаса. Мен нима ёзишни ҳам билмай ўйланар эдим, қандай қилиб доимий сўзларни ёзсак, ахир бу китобларни фарзандларимиз – юртимиз келажаги эгалари ўқийдику…

Ёқимсиз воқеа…

Иккинчи чорак бошланди… ўзимни тажрибаси анча ошиб қолган ўқитувчидек сезардим, бирдан мактаб атрофида шовқин кўтарилди шаҳардан "СЭС" келибди. Ўқитувчилар ҳаммаси латта кўтариб югуриб қолишди, йўлакда хлор ҳиди анқирди. Икки аёл дарс вақтида менинг синфимга ҳам киришди ва тирноқ узунлигидан тортиб парталар тўғри турганлигигача текширишди. Тирноқларни текшираётганда мен уялдим “албатта ота-оналарга танбеҳ бераман, ахир бу уларнинг айби”. Шу пайт улар ҳамма айб мендалиги, ота-онаси бор болаларнинг кир тирноқлари учун мен айбдор эканлигимни айтишди. Менга бир минимал ойлик иш хақида жарима тўлш билан таҳдид қилишди, бу муаммони қандай ҳал қилганимиз ҳақида эса айтишни ҳам хоҳламайман.

alt

Учинчи чорак ҳам ўтар эди. Ўқитувчилар дарс вақтида турли эълонлар айтиш учун ёки йўқлама қилиш учун кириб дарсни бузиши, нимадир тез қилиниши керак бўлса кечаги сана билан ёзилиши ва бунда уларнинг “умуман айби йўқлиги"га кўникиб ҳам қолдим.

Ўқув йили тугаябди… Ҳисоботлар топширилган… Ота-оналар билан муаммолар унутилган, Facebook саҳифам ўчирилган. Бу асаби бўшлар учун мўлжалланмаган алоҳида ҳикоя. У ерда сиз электрон ҳужжатлар билан ишлайсиз, электрон портфолио тўлдириш, олдинги маълумотни тасдиқловчи 1001 та вароқни кўчириш зарур ва ҳ.к.

...Хонани ремонтга тайёрлаяпман. Оғир шкафларни қандай қилиб кўчирсам? Кўп ёши улуғ ўқитувчиларга ўқувчилар ҳамда уларнинг ўғиллари ёрдамга келишди. Бир муаллимнинг ўғли ундан "Мен ўқишда бўлганимда бу оғир шкафни ўзинггиз кўтарармидингиз?" деб сўради. Она оддий жавоб берди: “Ахир ўқишдамассанку…”

Мебел силжитилган. Қурилиш моллари мактабга берилган. Ким ремонт қилади?

Бу саволга жавоб йўқ. Шунчаки айтаман, ҳар бир ўқитувчи ўз хонасини ўзи ремонт қилади...

Ремонт қилинган, ҳамма таътилга чиқишга тайёрланмоқда,солиқларни ҳисоблаш билан ҳамма овора. Мени ҳайрон қолдирган нарса ўқитувчининг 600 000 сўм солиқ тўлаши, кўп нарсани мен билдирмадим. Оғзимни очиб доно ўқитувчиларни тингладим. Нега бу ўқитувчилар билан амалдорлар маслаҳатлашмайди? Нега солиқлар бунча баланд? Ойлик бунчалик кам? Нега уларда битта ҳам мукофот йўқ? Нега улар ўзига таътил эълон қилолмайди? Қаердан уларда бунчалик сабр, одамгарчилик ва донолик? Мабодо мен Халқ таълими вазири бўлиб қолганимда ҳар бир ўқитувчи ҳақида қайғурардим ва ойлик иш ҳақини муносиб тайинлардим, мактабларни интернет, принтер, замонавий доска ва замонавий ускуналар билан таъминлар эдим, планшетда ўқитилиш ва ўқитувчилик статусини тиклардим. Менинг ўқитувчиларим замонавий ва замон билан ҳамнафас юрувчи ўқитувчилар бўлар эди. Барча янги технологияларни ҳар бир ўқитувчига етказиб берардим. Чунки улар мен ва менинг болаларим келажак авлодга таълим беришади, мен эса ўзимнинг фарзандларимга фақат энг яхшисини тилайман.

Мен жилмайдим, онам ёш, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга, истиқболли ўқитувчи фарзандидан фахрланди.

Нукуслик ўқитувчи Ольга Пискунованинг ҳикояси асосида тайёрланди

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *