Абдулла Арипов Москвада Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказади

сен 05 / 2018

alt

Бош вазир Абдулла Арипов 7 сентябрь куни амалий ташриф билан Москвага боради. Ташриф чоғида Бош вазир Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказади. 

«Ҳукумат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-ижтимоий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқади. Асосий эътибор атом энергетикаси, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилади», — дейилади РФ ҳукумати хабарида.

Музокаралар сўнгида иқтисодий ҳамкорлик бўйича 19-ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида  ҳукуматлар ўртасида ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *