Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

июн 13 / 2018
Похожее изображение
 
Беларусь Президенти Александр Лукашенко шу йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Беларусь Республикаси кенгаши раиси Михаил Мясникович Минскда Ўзбекистон парламенти аъзоларидан иборат делегация билан учрашуви чоғида маълум қилган, деб ёзади "Халқ сўзи".
 
Беларусь Президентининг Тошкентга ташрифи учун бир қатор ҳужжатлар тайёрланяпти. Мясниковичнинг фикрича, айни пайтда Ўзбекистон томонида тўққизта битим лойиҳаси турибди, умуман, 11 та ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб бориляпти.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *